Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Рамзан Қодировни қора рўйхатга киритди

A A A
АҚШ Рамзан Қодировни қора рўйхатга киритди

 

10 декабрь куни АҚШ инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаб Россия, Гаити ва Ямандаги шахсларга нисбатан санкцияларни жорий қилди. Эътиборлиси шундаки, ушбу қора рўйхатга киритилганлар орасида Чеченистон давлатининг раҳбари Рамзан Қодиров ҳам бор. Қодиров Россия раҳбари Владимир Путиннинг яқин одамларидан бири ҳисобланади.

АҚШ Молия вазирлигининг баёнотида айтилишича, Қодировнинг ўзидан ташқари Россиядаги унга алоқаси бўлган олтита компания ва бешта шахсга нисбатан санкциялар жорий қилинган.

Шунингдек,  Қўшма Штатлар Гаитидаги инсон ҳуқуқларини бузганликда айбланган уч кишини ҳамда Яманнинг Хусий жангарилари назорати остидаги хавфсизлик ва разведка идораларига алоқадор бўлган беш кишига нисбатан чекловларни киритган.

Киритилди: 09:05 11.12.2020. Ўқилди: 2532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда