Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ қўмондонлиги Тошкентга келмоқда: мақсад нима?

АҚШ қўмондонлиги Тошкентга келмоқда: мақсад нима?

Эртага АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Жозеф Вотел Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари штаб бошлиқлари билан учрашади, деб хабар қилмоқда Спутник нашри РИА Новостига таяниб.

Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувга Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари иштирок этади.

Анжуманда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси ҳамда кибер жиноятчиликка қарши кураш масалалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистондан анжуманда Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов иштирок этади.

Тадбир доирасида делегация раҳбарларининг икки томонлама учрашувлари ўтказиш, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясидаги ўқув жараёни билан танишиш, Хасти Имом мажмуаси ва Темурийлар тарихи давлат музейи билан танишиши ҳам режалаштирилган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 16:30 20.02.2019. Ўқилди: 2904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!