Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ қудрати сўнди, “Осиё асри“ бошланди – Европа Иттифоқи

АҚШ қудрати сўнди, “Осиё асри“ бошланди – Европа Иттифоқи

Осиё ХХI асрда АҚШдан кўра кўпроқ халқаро ишларда муҳим рол ўйнайди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича юқори вакили Хосеп Боррел маълум қилди.

“Биринчидан, биз Осиё иқтисодий ва хавфсизлик нуқтаи назаридан тобора муҳим аҳамият касб этадиган дунёда яшаяпмиз. Таҳлилчилар Америка қудрати сўниши ва “Осиё асри“нинг бошланиши тўғрисида узоқ вақтдан бери гаплашишмоқда“, дейди Боррел  Германия дипломатларининг йиллик конференциясида.

Унинг сўзларига кўра, ХХ аср Американики бўлганидек, ХХI аср Осиёга тегишли бўлади. Америка бу мавқега Жаҳон урушлари орқали эришган бўлса, Осиё пандемия орқали эришади.

Боррелнинг фикрича, бу сўнгги ўн йилликлардаги биринчи жиддий инқироз, АҚШ унга қарши халқаро миқёсда иш олиб боролмайди ва ўз иқтисодига ҳам жиддий путур етади.

“Қаерга қараманг, АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобат кучайиб бораётганини кўрамиз. АҚШ жиддий хавотирланмоқда“, дейди Боррел.

Ҳозирги вазиятда, унинг фикрича, Европа Иттифоқи ўз манфаатлари ва қадриятларига амал қилиши ва “у ёки бошқаси уни ўз мақсадлари учун ишлатишига йўл қўймаслиги керак.

Киритилди: 22:00 25.05.2020. Ўқилди: 5949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!