Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ Путинга қарши "катта операция" бошлади

АҚШ Путинга қарши "катта операция" бошлади

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Америка разведкасини Россия президенти Владимир Путиннинг даромадлари ва мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга мажбур қиладиган қонунни деярли бир овоздан тасдиқлади, дея хабар беради Deutsche Welle .

Америка Қўшма Штатлари Миллий разведкаси директори олти ой ичида ҳисобот тайёрлаши лозим. Қонун лойиҳасида Путин ва унинг оиласи Россия ва чет элда, хусусан, активлар, инвестициялар, банк ҳисоблари, кўчмас мулк тўғрисидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этилиши таклиф этилган.

Разведка бўлими эътиборини Путин томонидан яширилаётган воситачи тузилмаларини қидиришга қаратиши керак.

Бундан ташқари, ҳисоботда расмийлар ва ишбилармонларнинг даромадлари Путиннинг тарафдорлари бўлган Россия сиёсатчилари ва тадбиркорларининг даромадлари ҳам бўлиши керак. Агар Сенат қонунни маъқулласа, ҳужжат АҚШ президенти Дональд Трампнинг столига қўйилади.

Киритилди: 11:38 15.03.2019. Ўқилди: 4021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!