Жо Байден ушбу маҳбусларнинг ўлим жазосини шартли озод қилиш имкониятисиз умрбод қамоқ жазосига ўзгартирди.
"Булар АҚШдаги федерал судлар томонидан ўлимга ҳукм қилинган деярли барча маҳбуслардир. Шу билан бирга, Байден оммавий қотилликларда айбдор деб топилган фақат уч киши учун жазони ўзгартирмади", деб ёзади Тhe New York Times.
"Президент Байден лавозимга киришганида, унинг маъмурияти федерал қатлларга мораторий ўрнатди ва унинг бугунги ҳаракатлари кейинги маъмуриятга ўлим ҳукмларини амалга оширишга тўсқинлик қилади", дейилади Оқ уй баёнотида.
Жо Байденнинг ўзи жазосини энгиллаштирган жиноятчиларни қоралашини, шунингдек, уларнинг қилмишлари қурбонларининг барча яқинларига ҳамдард эканлигини билдирди.