Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт маълум қилди.
"Агар Нигерия ҳукумати мамлакатдаги насронийларнинг ўлимига йўл қўйишда давом этса, Қўшма Штатлар барча ёрдам ва қўллаб-қувватлашни дарҳол тўхтатади ва ушбу даҳшатли ваҳшийликларни содир этаётган террорчиларни йўқ қилиш учун чора кўриши мумкин", — деди Кэролайн Ливитт.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Нигерия ҳукуматини насроний аҳолини ҳимоя қила олмасликда айблаб, экстремистларга қарши ҳарбий чоралар кўриш билан таҳдид қилганди.