Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ нега биолабораторияларни бошқа давлатга қуради?

A A A
АҚШ нега биолабораторияларни бошқа давлатга қуради?

Россия чегаралари яқинидаги АҚШ биологик лабораторияларининг асосий хусусияти бу Пентагонга бўйсунишидир, бу эса ушбу объектларнинг тахмин қилинадиган тинчлик хусусидаги Америка далилларини бутунлай йўқ қилади. Бу ҳақда яқинда исроиллик ҳарбий-сиёсий таҳлилчи Яков Кедми айтиб ўтди.

Агар лабораториялар илмий ташкилотлар ва халқаро тузилмалар томонидан назорат қилинса, улар таҳдидига қарши туриш мумкин эди, аммо бу марказлар АҚШ ҳарбий қўмондонлигига бевосита бўйсунади, дея таъкидлади эксперт.

Унинг фикрича, бирон бир давлатнинг Мудофаа вазирлиги тинч илмий изланишларга катта маблағ сарфламайди. Бошқа мамлакатларда биологик лабораторияларни жойлаштириш АҚШнинг атроф-муҳит ва хавфсизлиги билан эмас, балки Американинг геосиёсий мақсадлари билан боғлиқ.

«Агар ушбу марказлар ўз давлатини ҳимоя қилиш учун керак бўлса, унда улар унинг ҳудудида ташкил этилади. Улар бошқа давлатлар ва душман деб эълон қилинган, улар ўзгаришни истаган ҳокимият, режим ва тузумга яқин жойларда ташкил этилмайди. Мана шу асосий муаммо”, деди Кедми.

Таҳлилчи АҚШ биолабораторияларинн жойлаштиришга рози бўлган мамлакатларнинг хавфсизлиги ва тинч мақсадига оид баёнотларини "гўдаклик" деб атайди. Қўшма штатлар биолаборатория қуриш учун тўғридан-тўғри бошқариши мумкин бўлган давлатларни қасддан танлайди.

Бундай давлатга Украина мисол бўла олади, у ердаги барча стратегик объектлар АҚШ томонидан назорат қилинади ва ҳукумат фақат океан ортидан рухсат ва кўрсатмалар олган ишнигина амалга ошириши мумкин, дея хулоса қилди мутахассис.

Киритилди: 08:25 12.06.2020. Ўқилди: 3224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда