Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Молия вазири Жанубий Кореяга боради

A A A
АҚШ Молия вазири Жанубий Кореяга боради

Жорий йилнинг 19-20 июль кунлари АҚШ Молия вазири Жанет Йеллен расмий ташриф билан Корея Республикасига боради ва Корея банки бошқарувчиси Ли Чхан Ён билан учрашади. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар қилади.

Маълумки, томонлар жаҳон иқтисодиёти ва молия соҳасининг долзарб масалаларини муҳокама қилади, шунингдек, истиқболли ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқади.

Музокаралардан сўнг Йеллен Жанубий Корея Марказий банки ходимлари билан учрашиб, улар билан тажриба алмашади.

Бу Жанет Йелленнинг Жанубий Кореяга вазир сифатидаги илк ташрифи бўлади.

Киритилди: 13:35 13.07.2022. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар