Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Махфий Хизмати кескин танқид остида қолди

A A A
АҚШ Махфий Хизмати кескин танқид остида қолди

14 июль куни собиқ президент Дональд Трампга уюштирилган суиқасд АҚШ Махфий хизмати фаолиятидаги катта бўшлиқларни фош қилди. Унинг ягона вазифаси Оқ Уйдаги ваколатларини тугатгандан сўнг умрбод ҳимояга эга бўлган амалдаги ва собиқ президентларни ҳимоя қилишдир.

Республикачилар Пенсилвания штатидаги 20 ёшли отишмачи қандай қилиб сиёсий митинг чоғида Махфий хизмат ходимларидан қочиб, Трампга қарата ўт очишга муваффақ бўлганини текширишга чақирди.

Президент Жо Байден ҳам мустақил тергов ўтказишга чақирди.

Республикачилар назоратидаги АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсоннинг айтишича, Вакиллар палатаси тингловга Махфий хизмат, Ички хавфсизлик департаменти ва ФҚБ ходимларини чақиради.

«Америка халқи ҳақиқатни билишга лойиқдир», деди Жонсон.

Махфий хизмат директори Кимберли Читл 22 июль куни Конгресс олдида гувоҳлик беради.

Киритилди: 22:09 15.07.2024. Ўқилди: 1269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда