АҚШ маъмурияти матбуотнинг Вашингтон Владимир Путин ва Жо Байденнинг бўлажак G20 саммити доирасидаги учрашувининг олдини олишга уринаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Аввалроқ Американинг Politico газетаси Оқ уй расмийлари Индонезиядаги G20 саммитида президентларнинг тасодифий учрашуви эҳтимолини истисно қилиш чораларини кўраётгани ҳақида хабар берган эди.