Бугун 10 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Конгресси: SARS-CoV-2 вируси лабораторияда ишлаб чиқилган

АҚШ Конгресси: SARS-CoV-2 вируси лабораторияда ишлаб чиқилган

АҚШ Конгресси икки йил давомида SARS-CoV-2 вирусининг келиб чиқишига оид тергов натижалари бўйича 520 бетлик ҳисобот эълон қилди. АҚШ Назорат ва ҳисобдорлик бўйича қўмита вирус Ухан вирусология институтидаги лабораториядан ёки, эҳтимол, тадқиқотлар жараёнида тарқалган, деган хулосага келди. Ҳисоботда вирусда табиатда учрамайдиган биологик хусусиятлар борлиги таъкидланган.

Ҳисоботда келтирилишича, хитойлик тадқиқотчилар 2019 йил кузида SARS-CoV-2га ўхшаш вирус билан касалланган, бу ҳолат ковид Ухандаги бозорда биринчи марта аниқланган кундан бир неча ой олдин содир бўлган.

Ҳужжатда шунингдек, АҚШдаги локдаун иқтисодиёт ва аҳоли саломатлигига фойдадан кўра зарари кўпроқ бўлгани, мактабларда дарсларни бекор қилиш эса ёшларнинг ривожланишига узоқ муддатли таъсир кўрсатгани айтилган.

Киритилди: 18:09 04.12.2024. Ўқилди: 833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!