Жо Байден Киевга қиймати 1 миллиард доллар бўлган навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини ажратиш тўғрисидаги меморандумни имзолади, деб хабар берди Оқ уй.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг маълум қилишича, Киевга ҳарбий ёрдамнинг янги пакетига Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими киритилган.
Пентагон, шунингдек, Украинага 1 миллиард долларлик пакетдан ташқари 850 миллион доллар ёрдам беради.