АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизида гиёҳванд моддалар савдогарлари томонидан фойдаланилаётганини даъво қилган кемага яна бир зарба берди.
Бу ҳақда АҚШ Жанубий қўмондонлиги ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.
Ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Қўмондонлик баёнотига кўра, юқори тезликдаги кема Кариб денгизида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиши маълум бўлган ҳудудда ҳаракатланаётган эди.
"Тасдиқланган разведка маълумотлари кема гиёҳванд моддалар савдоси билан фаол шуғулланганини кўрсатди", деб таъкидлади қўмондонлик.