АҚШнинг Жанубий Кавказдаги мақсади Арманистон ва Озарбайжон ўртасида узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш, деди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер матбуот анжуманида.
У Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Қўшма Штатлар Жанубий Кавказда "геосиёсий амбицияларга эга" деган даъволарига қўшилмаган.
"Бу умуман тўғри эмас. Бизнинг Жанубий Кавказдаги ягона мақсадимиз - Арманистон ва Озарбайжон муносабатларида барқарор тинчлик ва барқарорликни таъминлаш", - деди Метю Миллер.