Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, сабаби...

АҚШ Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, сабаби...

АҚШ расмийлари агар мамлакат ҳукумати Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш чораларини кўрмаса, Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ўтган якшанба куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Пентагон раҳбари Ллойд Остин Исроил Мудофаа вазири Йоав Галантга юборган мактубда Ғазога ёрдам оқимини аввалги даражага етказиш учун аниқ чора кўришга чақирилган.

Блинкен ва Остин мактубда Исроилни кунига камида 350 та гуманитар ёрдам юк машинасини ўтказишга рухсат беришга, Ғазога бешинчи ўтиш жойини очишга ва ҳеч қандай операция зарурати бўлмаганда фаластинликларни эвакуация қилишга буйруқ бермасликка чақирди.

Исроил расмийсининг маълум қилишича “мактуб қабул қилинган ва Исроил хавфсизлик ходимлари томонидан диққат билан кўриб чиқилмоқда”.

Киритилди: 21:20 16.10.2024. Ўқилди: 1865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!