АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони генерал Эрик Курилла Амманда Иордания Бош штаб бошлиғи генерал-майор Юсуф Ҳунейти билан учрашиб, икки томонлама ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва Суриядаги тез ўзгарувчан вазиятни муҳокама қилди.
Генерал Курилла АҚШнинг жорий ўтиш даврида Суриядан келаётган ҳар қандай таҳдидларга қарши Иорданияни қўллаб-қувватлаш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади.
Айни пайтда АҚШ президенти Жо Байден ҳам Иордания қироли Абдулла билан музокаралар олиб борди. Қўнғироқ юзасидан Оқ уй баёнотида «Президент АҚШнинг Иордания барқарорлигини қўллаб-қувватлашини ҳамда Иорданиянинг Яқин Шарқдаги барқарорликни сақлаш ва кескинликни камайтиришдаги марказий ролини таъкидлади».