Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ ҳусийларни тан олишга тайёрми?

АҚШ ҳусийларни тан олишга тайёрми?

Яман ҳуcийлари душанба куни Қўшма Штатлардан «жозибали таклифлар» олди. Бу ҳақда Қатарнинг Ал-Жазира телеканалига берган интервьюсида Яман ҳуcийлар ҳаракати Сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Буҳаити маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, гуруҳ Яман ҳужумларини тўхтатиш мақсадида Қўшма Штатлардан Санодаги ҳукуматини тан олиш бўйича «васваса таклифлар» олган.

Ҳусийлар вакилининг баёноти минтақада кескинлик кучайган бир пайтда янграмоқда. Бир кун аввал ҳуcийлар баллистик ракета учирди ва у илк бор Исроилнинг марказига етиб борди. Ҳусийлар ҳарбий воизи Яҳё Сариянинг айтишича, ракета 11,5 дақиқада 2040 км масофани босиб ўтган ва у ушланмаган.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ҳуcийлар ҳужум учун «катта тўлов» тўлашига ваъда берди.

Яманда ҳудуднинг катта қисми мамлакатдаги шиа озчиликни ифодаловчи ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳуcий исёнчилар томонидан назорат қилинади. Ҳуcийлар 2014 йилда пойтахт Санони қўлга киритган ва ўшандан бери мамлакатнинг катта қисмларида ҳокимиятни қўлга киритган.

Исроил Фаластин анклавига бостириб кирганидан бери Яман ҳаракати фаластинликлар билан бирдамлик эълон қилди ва Ғазо секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳужумларни давом эттиришга ваъда берди. 2023 йил 31-октабрдан бери Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳутийлар Яман қирғоқлари яқинида Исроилга тегишли тижорат кемаларига мунтазам ҳужум қилиб келмоқда.

Киритилди: 12:06 17.09.2024. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!