Бугун 28 август, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Ҳўрмуз бўғозида миналарни тозалаш операциясини якунлади

АҚШ Ҳўрмуз бўғозида миналарни тозалаш операциясини якунлади

АҚШ ҳарбийлари Ҳўрмуз бўғозидаги халқаро судоходлик йўлларини миналардан тозалаш операциясини якунлади. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги — СЕНТКОМ раҳбари Брэд Купер маълум қилди.

Қўмондонлик унинг чиқиши акс этган видеони X ижтимоий тармоғида эълон қилди.

Купернинг сўзларига кўра, миналар бир неча ой аввал Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан ўрнатилган. Операцияда АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ғаввослари, Navy SEALs махсус бўлинмаси жангчилари, шунингдек, қуруқлик қўшинлари, Ҳарбий-денгиз кучлари, Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Денгиз пиёдалари корпуси авиацияси иштирок этган.

«Энг муҳими, бугун халқаро судоходлик йўналишлари очиқ ва ижобий суръат тобора кучаймоқда», — деди Купер.

СЕНТКОМ маълумотига кўра, сўнгги бир неча ой давомида АҚШ кучлари Ҳўрмуз бўғози орқали қарийб 1,5 мингта тижорат кемасининг хавфсиз ўтишини таъминлаган. Ушбу кемалар жами тахминан 750 миллион баррель нефть ташиган.

Киритилди: Бугун 09:51. Ўқилди: 110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!