Янги тартибга асосан, эндиликда мусулмонлар ва сикхларга соқол ўстириш, рўмол ва дастор ўрашга рухсат берилади.
Шу билан бирга, қоидаларда ҳарбий хизматчининг ташқи кўриниши «озода ва консерватив» бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Киши ўзига қарай олмаслиги эҳтимоли бўлган муайян шарт-шароитлар бундан мустасно.
Таъкидланишича, АҚШ ҲҲКнинг баъзи ҳарбий қисмларида янги тартиб амал қила бошлаган.