Қўшма Штатлар Ҳамас сиёсий бюросининг янги раҳбари Яҳё Синвар ва радикал Фаластин ҳаракатининг бошқа юқори мартабали аъзоларини 2023 йил 7-октабрда Исроилга бостириб кириш пайтида Америка фуқароларини ўлдиришда айблади. Буни сешанба куни Ню-Ёрк жанубий округи судининг электрон маълумотлар базасида эълон қилинган ҳужжатлар тасдиқлайди.
Айбланувчилар орасида ХАМАСнинг хорижий давлатлар билан алоқалар миллий бюроси раҳбари Али Барака, ХАМАСнинг хориждаги ваколатхонаси раҳбари Холид Мешал, ҳаракатнинг ҳарбий қаноти – Иззиддин ал-Қассам бригадалари гуруҳи қўмондони ўринбосари – Марван Исо ҳам бор.
Улар етти модда, жумладан терроризм, АҚШ фуқароларини ўлдириш ва оммавий қирғин қуролини қўллаш бўйича ўлимга олиб келган фитна бўйича айбланмоқда.