Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Грузияга ёрдам таклиф қилмоқда

АҚШ Грузияга ёрдам таклиф қилмоқда

Қўшма Штатлар Грузияга Ғарбга қарши риторикасини ўзгартириш ва "антидемократик йўлдан" воз кечиш учун ёрдам таклиф қилади.

Бу ҳақда Politico нашри, республикачи Жо Уилсоннинг қонун лойиҳасига таяниб ёзмоқда. Ҳужжат шу ҳафта Конгрессга тақдим этилади.

Лойиҳага кўра, Вашингтон Тбилиси билан иқтисодий ва ҳарбий ёрдам, жумладан, “Россия агрессиясидан ҳимояланиш” учун хавфсизлик имкониятларини таъминлаш бўйича музокараларни бошлайди.

Дастур кучга кириши учун Қўшма Штатлар Грузия "демократияни мустаҳкамлашда сезиларли муваффақият" кўрсатганини таъминлаши керак.

Нашрнинг қайд этишича, худди шу қонун лойиҳаси чет эл агентлари ҳақидаги қонунни қабул қилишда иштирок этган грузиялик сиёсатчиларга нисбатан санкциялар жорий этишни назарда тутади.

Киритилди: 12:29 21.05.2024. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!