АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ҳужумкор самолётдан учириладиган “АГМ-183А АРРW” гипертовушли ракетаси намунасини синовдан ўтказди, дея хабар тарқатди “Defense News” портали ҳарбийлар баёнотига таяниб.
Парвоз Калифорния штати жанубида “B-52H Stratofortress” стратегик тўп отар самолётда амалга оширилган. Мазкур қурилма Пентагон буюртмасини бажарувчи “Lockheed Martin” корпорацияда ишлаб чиқарилган.
Бундай синов март ойида омадсиз кечган ҳаракатдан кейин илк бор кузатилмоқда.
АҚШ ўтган йил охирида “AGM-183A” ракетаси тажриба намунасини муваффақиятли синовдан ўтказган эди. Расмий маълумотга кўра, ушбу ракета товушдан беш баробар тез учиб, мўлжалдаги ҳудудда портлаган.