Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Германиядаги ҳарбий иштирокини қисқартирмоқчи

АҚШ Германиядаги ҳарбий иштирокини қисқартирмоқчи

Пентагон Германиядан 5 минг нафар америкалик ҳарбий хизматчини олиб чиқиб кетишини маълум қилди. Ушбу қарор президент Доналд Трамп ва Европа етакчилари ўртасида Эрон билан бўлаётган уруш сабабли келиб чиққан сиёсий келишмовчиликлар натижасидир.

Пентагон вакиллари Германиянинг сўнгги баёнотларини "ноўрин" деб атаб, қўшинларнинг чиқарилишини бунга жавоб қадами сифатида баҳолашди.

Ҳозирда Германияда 35 минг нафар АҚШ аскари мавжуд бўлиб, бу Европадаги энг йирик ҳарбий гуруҳ ҳисобланади. Ҳарбийларни қайтариш жараёни 6 ойдан 12 ойгача давом этиши режалаштирилган. Натижада Қўшма Штатларнинг Европадаги ҳарбий иштироки 2022 йилги даражагача камаяди.

Киритилди: Бугун 13:30. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!