Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Германияда Tomahawk ракеталарини жойлаштирмайдиган бўлди, сабаби...

АҚШ Германияда Tomahawk ракеталарини жойлаштирмайдиган бўлди, сабаби...

АҚШ Россия буни “вазиятни кескинлаштириш” деб қабул қилишидан хавфсирамоқда, деб ёзмоқда Politico.

Икки нафар европалик ва бир нафар америкалик мулозимнинг сўзларига кўра, Вашингтон расмийлари “Москванинг жавоб ҳаракатларидан” хавотир олмоқда. Нашр суҳбатдошлари ушбу жавоб ҳаракатлари айнан нималардан иборат бўлиши мумкинлигига аниқлик киритмаган.

Нашрнинг ёзишича, Германияда Tomahawk ракеталарини жойлаштиришдан воз кечилиши мумкинлигининг бошқа бир сабаби ҳам бор, бу Эрон билан уруш туфайли Қўшма Штатларнинг ўз захираларида ракеталарнинг етишмовчилиги юзага келганидир.

Германияда Tomahawk ракеталарини жойлаштириш бўйича келишувга 2024 йилда, АҚШ президенти Жо Байден бўлган даврда эришилган эди.

Киритилди: Бугун 16:27. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!