Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Ғазо секторига гуманитар ёрдам юборади

АҚШ Ғазо секторига гуманитар ёрдам юборади

"Америка Қўшма Штатлари Ғазо секторига ҳаво орқали инсонпарварлик ёрдами ва озиқ-овқат етказиб беришни бошлашга тайёрланмоқда", - дея президент Жо Байденнинг сўзларидан иқтибос келтиради АFP.

"Ҳозиргача бошқа давлатлар, хусусан, Иордания ва Франция Ғазо секторига ҳаводан тааҳлашлаш усули орқали гуманитар ёрдамни етказишга улгурган", дея қайд этади Reuters.

Байденнинг сўзларига кўра, Вашингтон минтақа учун хавфсиз гуманитар денгиз йўлаги яратиш имкониятини синаб кўрмоқчи. Шунингдек, у Исроил ҳукумати билан музокаралар чоғида Фаластин ҳудудига кўпроқ гуманитар ёрдам колонналарини олиб киришга рухсат берилиши бўйича таклиф билдиришга ваъда берди.

Байден бу ҳақда яқинда рўй берган фожиадан сўнг баёнот берди. Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилиши чоғида камида 112 фаластинлик ҳалок бўлган ва 750 дан ортиқ киши яраланганди.

Киритилди: 16:12 02.03.2024. Ўқилди: 1016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!