Мисрда гаровга олинганлар бўйича музокаралар ва Ғазода ўт очишни тўхтатиш шанба куни муваффақиятга эриша олмади ва боши берк кўчага кириб қолди. Бу ҳақда Ахиос журналисти Барак Равид Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Исроил расмийларига таяниб хабар берди .
«Исроил делегациясининг Қоҳирада олиб борган музокаралари муваффақиятга олиб келмади. Манбалар, шунингдек, музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини, гаровга олинганлар ва ўт очишни тўхтатиш бўйича мумкин бўлган келишувга ҳали узоқ йўл борлигини таъкидладилар», - деди у.