Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ фуқароларининг "думи тугилди"

A A A
АҚШ фуқароларининг "думи тугилди"

Ироқ нефть вазирлиги нефть конларида ишлаётган америкаликлар мамлакатни тарк этаётганини, бироқ бу нефть қазиб олиш ва экспорт қилишга таъсир кўрсатмаслигини билдирди. 

Аввалроқ АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси баёнот тарқатиб, америкаликларни зудлик билан бу ерни тарк этишга чақирган эди. Шунингдек, эронпараст гуруҳларнинг элчихонага ҳужум оқибатида консуллик ишлари тўхтатиб қўйилгани маълум қилинди ва америкаликлар элчихона биносига яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирилди. 

АҚШ фуқароларнинг ҳужжат билан боғлиқ ишлари Эрбилдаги консулхонада амалга оширилади. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ томонидан Бағдодда ўтказилган махсус операцияда эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгач, Теҳрон бунинг учун ўч олинишини таъкидлади. 

Киритилди: 07:17 04.01.2020. Ўқилди: 3837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда