Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Европада охирги 25 йил ичидаги энг катта қўшинни жойлаштиради

АҚШ Европада охирги 25 йил ичидаги энг катта қўшинни жойлаштиради

АҚШ 2020 йил февраль-апрель ойларида Европага 20 минг ҳарбийни вақтинчалик жўнатади. Ҳарбийлар Европа давлатлари билан биргаликдаги машғулотларда иштирок этишади. 

АҚШ қуролли кучлари бригада генерали Шон Барнабининг таъкидлашича, ҳарбийлар Европа бўйлаб турли машғулотларда, жумладан “Европа ҳимоячиси 2020”, “Тезкор жавоб”, “ Шамшир зарбаси”, “Иттифоқдошлик руҳи”, “Жадал фронт” кабиларда иштирок этиш учун тақсимланади.  

“Бу америкалик ҳарбийларнинг Европада охирги 25 йил ичидаги энг катта жойлаштирилишидир”, деб айтган генерал.

Машғулотлар тугагач, америкалик ҳарбийлар АҚШдаги жойларига қайтади. 

Америкалик ҳарбийлар техника билан бирга Европага АҚШнинг 4 та штатидаги портлардан жўнатилиб, Европанинг 6 та давлатига келтирилади. Сўнгра улар турли транспорт билан машғулотлар жойларига етказилади.  

“Европа ҳимоячиси 2020” машғулотларида турли давлатлардан ҳаммаси бўлиб 37 минг ҳарбий иштирок этиши режалаштирилган. Америкалик ҳарбийларнинг ўзи машғулотларда 13 мингта техника бирлигини қўллаши кутилмоқда. 

Киритилди: 06:33 10.12.2019. Ўқилди: 1786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!