Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Эроннинг Ироқ билан чегарадаги ўтиш жойига ҳужум қилди

АҚШ Эроннинг Ироқ билан чегарадаги ўтиш жойига ҳужум қилди

АҚШ кучлари Эрон-Ироқ чегарасидаги Шаламчеҳ чегара пункти атрофидаги ҳудудга зарба берди.

Бу ҳақда Хузистон вилояти губернаторининг хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари СNNга маълум қилди.

"Бир неча дақиқа олдин Шаламчеҳ чегара пункти атрофидаги ҳудуд АҚШ томонидан ракета зарбасига учради", дея қўшимча қилди у.

Эрон давлат телерадиокомпанияси маҳаллий ҳокимиятга таяниб, Эрон-Ироқ чегарасидаги Шаламчеҳ чегара пунктига АҚШнинг зарбаси натижасида камида икки киши ҳалок бўлгани ва яна 11 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, чегара пункти ишламоқда ва жароҳатланганларга воқеа жойида ёрдам кўрсатилмоқда.

Киритилди: 11:26 23.07.2026. Ўқилди: 1148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!