NBC телеканали Оқ Уй ва АҚШ мудофаа вазирлиги манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ Эроннинг ядровий объектларга қилинган америкалик зарбаларига жавобан тез орада зарба беришини кутмоқда. Шу сабабли Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базалари олдиндан ҳужумларга қарши тайёргарлик кўрган.
Манбаларга кўра, ҳозирча Эроннинг жавобан қандай объектларга зарба беришини аниқлаш қийин — улар хориждаги ёки АҚШ ичидаги объектларга, ёки ҳар иккаласига ҳам йўналтирилиши мумкин. Вашингтон 22 ва 23 июнь кунлари, яъни келаётган 48 соат мобайнида — ҳужумларга қарши максимал тайёргарлик кўриш зарур деб ҳисобламоқда.
NBC’нинг аввалроқ маълум қилишича, икки мустақил манба Эрон Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбий базалар ва дипломатик ваколатхоналарга зарба бериш режасини ишлаб чиққан, аммо уни яқин вақтларда амалга ошириш белгиларини кузатишмади. Америка базалари эса бир неча ой олдиндан максимал жангга тайёрлик ҳолатига ўтказилган.