АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Эронга тегишли ва аввалроқ президент Жо Байден маъмурияти томонидан озод қилинган 6 миллиард долларни муддатсиз музлатиш учун овоз берди.
Октябрь ойи ўрталарида Маккол ва унинг партиядошлари Эронга тегишли бўлган ва Қатар банкида бўлган 6 миллиард долларни доимий равишда музлатишга қаратилган қонун лойиҳасини тақдим этишди. Қонунчилар Теҳроннинг Хамас ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа гуруҳини доимий қўллаб-қувватлаётгани сабабли бу маблағлар Теҳронга берилмаслигини таъминлаш зарурлигини таъкидладилар.
Аввалроқ Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Эроннинг 6 миллиард доллари ҳозир Қатардаги банкда эканлигини айтган эди. Унинг тушунтиришича, бу ҳисобдаги маблағлар фақат инсонпарварлик мақсадларида ишлатилиши мумкин ва улар назорат қилинади.