АҚШдаги айрим республикачи сиёсатчилар Эронга қарши эҳтимолий ер усти ҳарбий операцияси тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Хабарларга кўра, асосий мақсад стратегик аҳамиятга эга Харк нефть ороли бўлиши мумкин.
The Wall Street Journal маълум қилишича, Конгрессдаги камида уч нафар республикачи, жумладан, Вакиллар палатаси ва Сенатнинг қуролли кучлар қўмиталари раҳбарлари, Эронда ер усти операцияси режалаштирилгани ва яқин вақт ичида бошланиши мумкинлигини билдирган.
The Jerusalem Post эса АҚШ Харк оролини эгаллаш сценарийсини кўриб чиқаётганини ёзган. Бу орқали Эрон нефть экспортининг тахминан 90 фоизи амалга оширилади.
Шу билан бирга, Financial Times ва Newsmax Яқин Шарққа минглаб денгиз пиёдалари ва ҳарбий кемалар тезлаштирилган тарзда юборилаётганини қайд этмоқда.
CNN маълумотига кўра, Эрон ҳам Харк оролига қўшимча кучлар жойлаштирмоқда ва эҳтимолий босқинга қарши тузоқлар тайёрламоқда.
Эрон расмийлари эса агар АҚШ ўз операцияларини бошласа, бутун Басра кўрфазини миналаш билан таҳдид қилган.