АҚШ Ҳўрмуз бўғози устидан назорат ўрнатиш ниятида, Бироқ Теҳрон ён бермаяпти, деб ёзмоқда The Wall Street Journal
Газетанинг маълумотларига кўра, Вашингтон ва Ўмон Эронни кемалар учун қўйилган чекловларни олиб ташлашга кўндиришга ҳаракат қилмоқда ва бунинг эвазига Теҳроннинг хориждаги музлатиб қўйилган активларининг бир қисмини очишни таклиф этмоқда.
Теҳрон эса бунинг ўрнига кемаларнинг бўғоз орқали ўтиши учун ўз тўловларини жорий этишда туриб олган.
WSJ'нинг баҳолашича, гап йилига ўнлаб миллиард долларлик маблағ ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.