Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Эрондаги урушга 25 млрд доллар сарфлади — Пентагон

АҚШ Эрондаги урушга 25 млрд доллар сарфлади — Пентагон

АҚШ Уруш вазирлигининг юқори мартабали расмийси 29 апрел куни Қўшма Штатларнинг Эрондаги ҳарбий ҳаракатлари учун сарфланган маблағ миқдорини маълум қилди. Қайд этилишича, уруш бошлангандан буён ҳарбий харажатлар 25 миллиард долларга етган.

Пентагон назоратчиси вазифасини бажарувчи Жюлс Ҳерст АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Қуролли кучлар қўмитасида маъруза қилди. Унинг сўзларига кўра, маблағларнинг асосий қисми ўқ-дорилар учун сарфланган.

Бироқ Ҳерст бу ҳисоб-китобга айнан нималар киритилганига аниқлик киритмади. Хусусан, Яқин Шарқдаги можарода зарар кўрган ҳарбий базаларни қайта тиклаш ва таъмирлаш харажатлари ушбу суммага кирган-кирмагани номаълум.

АҚШ ва Исроил 28 феврал куни Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Ҳозирда томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш сулҳи амалда. Шунга қарамай, Қўшма Штатлар Яқин Шарққа учта авиаташувчи бошчилигидаги зарба гуруҳи ва ўн минглаб қўшимча ҳарбийларни юборган.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!