Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ–Эрон музокаралари 12 апрелгача давом этиши мумкин

АҚШ–Эрон музокаралари 12 апрелгача давом этиши мумкин

Tasnimнинг хабар беришича, Исломободда ўтаётган АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасидаги музокаралар 12 апрелгача давом этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, бугунги учрашув Москва вақти билан соат 15:00 атрофида бошланган ва ҳозирча расман якунланмаган.

Агентлик таъкидлашича, музокаралар умумий муҳокамалардан чиқиб, айрим йўналишлар бўйича техник босқичга ўтган.

Учрашув кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
— хорижий банклардаги Эрон ҳисобларини музлатишни бекор қилиш
— Ливан жанубидаги Исроил ҳужумларини тўхтатиш
— Ҳормуз бўғозини очиш

Америка делегацияси таркибига Жей Ди Вэнс, Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер кирган.

Эрон томонидан эса Муҳаммад Боғаер Ғолибаф ҳамда Аббос Ароқчи иштирок этмоқда.

Маълум қилинишича, 8 апрелдан буён АҚШ ва Эрон ўртасида икки ҳафталик сулҳ амал қилмоқда. Агар Исломободдаги музокаралар муваффақиятсиз тугаса, Дональд Трамп минтақада ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашини билдирган.

Киритилди: 23:16 11.04.2026. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!