AҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонганини эълон қилган Жо Байден Эронга нисбатан максимал босим ўтказиш эмас, балки мулоқот сиёсатига амал қилади, бу Эрон ядро дастури бўйича Бирлашган ҳаракат режаси тақдирига ижобий таъсир қилади. Бу ҳақда хавфсизлик сиёсати бўйича Женева маркази вакили Марк Фино маълум қилди.
Оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, Байден AҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган, у аллақачон ўз ғалабасини эълон қилган. Дональд Трамп ҳали мағлубиятини тан олгани йўқ, унинг адвокатлари овозларни санашни тўхтатиб туриш ва тахмин қилинган қонунбузарликларни текшириш талаблари билан турли штатлар судларида даъво аризалари билан мурожаат қилмоқда.
Финонинг сўзларига кўра, асосий масала, AҚШнинг янги маъмурияти Эронга нисбатан сиёсатини қайси кетма-кетликда юмшатишидир.
"Байден биринчи навбатда Эроннинг CОVID-19 пандемиясига бўлган муносабати ва саёҳатлар тақиқига таъсир кўрсатадиган санкцияларни бекор қилади. Бундан ташқари, у Эроннинг ракета дастури ва минтақавий фаолиятида ҳам келишув сиёсатини маъқуллайди", – деди эксперт.