Қўмондонликка кўра, 5 октябрь куни навбатдаги, 130-савдо кемасининг йўналиши ўзгартирилган. Яна учта кема экипажи АҚШ ҳарбийлари талабларини бажаришдан бош тортганидан сўнг ишдан чиқарилган.
CENTCOM сўнгги 12 ҳафта давомида блокада қоидаларини бузган ёки Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига алоқадор деб баҳоланган 13 та савдо кемаси йўқ қилинганини билдирган. Ушбу маълумотлар ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.
АҚШ CENTCOM қўмондони Брэд Купер блокадани бузишга уринган кемаларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини айтди. Айни пайтда Яқин Шарқда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 20 дан ортиқ кемаси мавжуд.