Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойга расмий ташрифи доирасида Пекинга етиб келди

 АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен  Хитойга расмий ташрифи доирасида Пекинга етиб келди

AFP'нинг хабар беришича, Блинкен Хитойга уч кунлик ташрифи доирасида ХХР раҳбарияти билан музокаралар олиб боради. Унинг Си Жинпин билан учрашуви ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган.

Америка томонининг хабарларига кўра, музокараларда Россиянинг Украинага қарши уруши, Тайван атрофидаги кескинлик, шунингдек, Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо алоқалари муҳокама қилинади. Бир кун аввал Энтони Блинкен Шанҳайга ташрифи чоғида Вашингтон ва Пекинни ўзаро кескинликларга қарамай, “келишмовчиликларга масъулият билан муносабатда бўлишга” чақирган эди.

Хитойга ташрифи олдидан Энтони Блинкен Пекинни Россия мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаётганликда айблади. Давлат котибининг сўзларига кўра, Хитой муҳим қурол компонентларини етказиб бериш орқали Кремлга ёрдам беришга катта ҳисса қўшган.

Бундан ташқари, АҚШ Пекиннинг Россия ҳарбий ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашини чеклаш мақсадида Хитой айрим банкларини жаҳон молия тизимидан узиб қўйиши мумкин бўлган санкцияларни ишлаб чиқаётгани маълум бўлган эди.

Киритилди: 19:03 25.04.2024. Ўқилди: 830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!