Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Давлат департаменти хориждаги фуқароларини огоҳлантирди

A A A
АҚШ Давлат департаменти хориждаги фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ хориждаги фуқароларини огоҳлантирди ва эҳтиёт бўлишни тавсия қилди. Америка Давлат департаменти веб-сайтида дунёнинг турли бурчакларида кескинлик кучайиб бораётгани ҳамда АҚШ фуқаролари ва манфаатларига қарши терактлар, намойишлар ёки зўравонлик ҳаракатлари эҳтимоли ҳақида огоҳлантирилди.

Баёнотда АҚШ фуқаролари эҳтиёткор бўлишга, аҳоли гавжум сайёҳлик ҳудудларида ҳушёр бўлишга, фавқулодда вазият юзага келганда ўз жойини аниқлашга ёрдам бериш учун Смарт Травеллер Регистер дастурига (STEP) рўйхатдан ўтишга ҳамда Давлат департаменти маълумотлари ва огоҳлантиришларига амал қилишга чақиради.

Киритилди: 16:42 20.10.2023. Ўқилди: 1880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар