Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Давлат департаменти: Блинкен Кулеба билан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди

АҚШ Давлат департаменти: Блинкен Кулеба билан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди

Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайснинг айтишича, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба телефон орқали Вашингтоннинг Киевга ҳарбий ёрдамини муҳокама қилган.

“ТАСС”нинг ёзишича, улар Россиянинг Украинадаги махсус операцияси шароитида мудофаа ва иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришни муҳокама қилган.

“Котиб Америка Қўшма Штатларининг Украинани кучли қўллаб-қувватлашини, жумладан, яқинда Украинага ўзини ҳимоя қилишда ёрдам бериш учун қўшимча хавфсизлик ёрдами тақдим этилишини таъкидлади”, дейилади материалда.

Киритилди: 07:10 08.02.2023. Ўқилди: 2918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!