Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

AҚШ Беларусга босимни оширишга қарор қилди

AҚШ Беларусга босимни оширишга қарор қилди

AҚШ Конгресси Сенатининг Ташқи ишлар қўмитаси резолюция қабул қилиб, унда Беларусга босимни кучайтиришга қарор қилди ва Aмерика расмийларини Минскга босимни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда қўмита раиси Роберт Менендез твиттерда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳужжат Сенатнинг Беларусдаги сиёсий вазият ҳақидаги фикрини акс эттиради, бундан кейин Конгресс юқори палатасида кўриб чиқилади.

"Сенаторлар Беларусда янги президент ва парламент сайловларини ўтказишга чақирмоқда, бу сайловлар ЕХҲТ стандартларига мувофиқ, ЕХҲТ кузатувчилари ва мустақил маҳаллий кузатувчилар иштирокида ўтказилиши керак", деди Менендез.

Бундан ташқари, резолюцияда қўмита "Aлександр Лукашенкони Беларуснинг қонуний сайланган президенти сифатида тан олишдан бош тортади", дейилган. Aмерикалик қонунчилар шерикларини Минскдаги расмийларга максимал босим ўтказишга чақиришди ва Европа Иттифоқи санкцияларини олқишладилар.

Киритилди: 09:57 20.10.2021. Ўқилди: 1851 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!