Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

AҚШ барча қўшинларини Aфғонистондан олиб чиқди

A A A
AҚШ барча қўшинларини Aфғонистондан олиб чиқди

Бортида америкалик ҳарбийлар ва дипломатлар бўлган охирги рейс 31 августга ўтар кечаси Aфғонистонни тарк этди. Ушбу мамлакатдаги AҚШнинг қарийб 20 йиллик миссияси якунланди.

Умумий ҳисобда, AҚШ ва иттифоқчи давлатлар Aфғонистондан 122 мингдан зиёд тинч аҳолини эвакуация қилди. Шу билан бирга, AҚШ фуқаролари ва кетмоқчи бўлган афғонлар учун мамлакатдан чиқиш имкониятини таъминлаш бўйича дипломатик миссия давом этмоқда. Aмерикалик дипломатлар Қатар пойтахти Доҳада туриб Aфғонистон йўналиши бўйича ишлайди.

Aмерика қўшинлари олиб чиқилгач, "Толибон" Кобул аэропортини ўз назоратига олди ва Aфғонистоннинг тўлиқ мустақиллигини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, AҚШ ҳарбий миссияси 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркда уюштирилган терактлардан кейин бошланган. Бу йиллар мобайнида AҚШ Aфғонистонда қарийб 2 трлн доллар сарфлади. 2461 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 20 мингга яқин киши яраланди.

Киритилди: 18:43 31.08.2021. Ўқилди: 2577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар