Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ армиясининг Европадаги қўмондони истеъфога чиқмоқда

АҚШ армиясининг Европадаги қўмондони истеъфога чиқмоқда

АҚШ армиясининг Европа ва Африкадаги қўмондони генерал Кристофер Донахью 2 июль куни ўз лавозимини тарк этади.

Бу ҳақда АҚШ армияси баёнотида эълон қилган.

Агентликнинг таъкидлашича, махсус операцияларда тажрибага эга ва Европадаги НАТО қуруқликдаги кучлари қўмондони бўлиб хизмат қилувчи Донахью Европа ҳарбий ва сиёсий раҳбарлари орасида катта ҳурматга сазовор. Генерал шунингдек, 2021 йилда АҚШ қўшинлари олиб чиқилганда Афғонистонни тарк этган сўнгги аскар сифатида ҳам танилган.

Аввалроқ турли манбалар Донахью Пентагон бошлиғи Пит Хегсет билан келишмовчиликлар туфайли ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида даъво қилган эди.

Киритилди: 08:21 26.06.2026. Ўқилди: 1121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар