Арманистон ва АҚШ атом соҳасидан тинчлик йўлида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.
Шунингдек, Арманистон бош вазири Никол Пашинян АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик кенгаши”нинг илк йиғилишида иштирок этиш таклифини қабул қилганини маълум қилди.
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс эса Арманистонга 11 миллион долларлик кузатув дронлари етказиб берилишини ва мамлакатнинг ядро энергетикаси соҳасига Қўшма Штатлар томонидан 9 миллиард доллар инвестиция киритилишини эълон қилди.