Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ афсонавий қуролига қайтадан жон бағишлади

A A A
АҚШ афсонавий қуролига қайтадан жон бағишлади

Машҳур кўзга кўринмас F-117 самолёти яна ҳавога кўтарилди. Бу эҳтимол, АҚШ армияси учун янги стелс-қирувчисини яратиш режаси билан боғлиқ бўлиши мумкин.

F-117 «Nighthawk» авиация тарихида ҳақиқий маънода олға силжиш бўлганди. Кўзга кўринмас қобилияти паст даражада бўлишига ҳамда парвоз кўрсаткичлари кутилганидек бўлиб чиқмаганига қарамай “Тунги лочин”  ўзини тўлиқ оқлади. Парвоз тарихи давомида  F-117 ни атиги бир марта Югославияда уриб туширишганди.

Самолётни ишлаб чиқариш 1990 йилда тўхтатилган эди, сўнгги 4 та «кўзга кўринмас» 2008 йилда жанговар сафдан олинди. Ушбу тўртликни Невада штатидаги Тонопа авиабазасига жўнатишди. Мана ниҳоят, орадан 10 йил ўтиб F-117 яна қайтадан ҳавога кўтарилди.

Самолёт бирор бир уруш учоғига жўнатилаётгани йўқ, албатта.  Ахир, конструкциясига ҳам 40 йил тўлди ва у замонавий уруш талабларига жавоб бериши мушкул. Аммо  F-117  Пентагон эътиборини музей экспонати сифатида ҳам қизиқтираётгани йўқ, балки унинг парвози стелс-бомбордимончи  B-21 Raider’ни яратиш учун фойдали маълумотларни бериши мумкин. Айни пайтда Northrop Grumman фирмаси ушбу лойиҳа устида иш олиб бормоқда.

Manba: terabayt.uz

Киритилди: 00:01 04.08.2018. Ўқилди: 1667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда