Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ Афғонистонни қайта тиклаши шарт — Хитой

АҚШ Афғонистонни қайта тиклаши шарт — Хитой

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва КХШТ саммитлари арафасида Россия, Эрон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан тўрт томонлама учрашув чоғида AҚШни Aфғонистонни иқтисодий жиҳатдан таъминлаб, масъулиятни ўз зиммасига олишга чақирди. Унинг сўзларини ТAСС агентлиги келтиради.

AҚШ ҳарбийлари ва уларнинг иттифоқчиларининг шошилинч равишда олиб чиқилиши Aфғонистонга янги муаммоларни қўшди, дейди у. Унинг таъкидлашича, республикада янги сиёсий тузилманинг шаклланиши ҳали тугамаган, этник ва диний зиддиятлар мураккаб, маҳаллий тўқнашувлар хавфи катта, аҳоли фаровонлигини таъминлаш муаммолари кўп ва мамлакатнинг келажакдаги ривожланишига ишончсизлик мавжуд.

"Тўртта давлат (Хитой, Россия, Эрон, Покистон) бошқа давлатлар билан бир қаторда, AҚШни сабоқ олишга, Aфғонистонни тиклаш масъулиятини олишга ва унга иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишга ундаши керак”, — деди вазир.

Киритилди: 10:15 17.09.2021. Ўқилди: 3106 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!