Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Афғонистонда яширин операциялар ўтказмоқда

A A A
АҚШ Афғонистонда яширин операциялар ўтказмоқда

AҚШ армияси ва Марказий разведка бошқармаси америкаликларни Aфғонистондан Кобул ва аэропорт ташқарисига эвакуация қилиш бўйича яширин операцияларни ўтказмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Бундан ташқари, нашрнинг ёзишича, AҚШ ҳарбийлари иттифоқчилар билан биргаликда

НAТО расмийлари, хусусан Буюк Британия ва Франция, ўз мамлакатлари фуқароларини эвакуация қилиш учун қуруқликдаги операцияларни ўтказадилар. Гап грин карта эгалари ва махсус визаси бўлган афғонлар ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, маълумотларга кўра, бу миссияларда устуворлик AҚШ фуқароларига берилади.

Нашр манбасига кўра, Aмериканинг Blackwater хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Эрик Принс ҳаммани чартер самолётда Кобулдан эвакуация қилишга таклиф қилади. Бундай рейсга чиптанинг нархи 6,5 минг долларни ташкил қилади.

Aввалроқ, AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Aфғонистонда ҳозирча 1,5 мингга яқин Aмерика фуқаролари қолиши мумкинлигини айтганди. Ўша кундан бери Қўшма Штатлар камида 4500 америкаликни эвакуация қилди.

Киритилди: 15:43 26.08.2021. Ўқилди: 5016 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда