Илон Маск АҚШ Федерал Савдо Комиссияси қоидаларини ҳамда “Х” (собиқ “Тwиттер”) ижтимоий тармоғининг махфийлиги ва хавфсизлигини бузган бўлиши мумкин.
Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, даъво Федерал савдо комиссияси номидан 11-сентябр куни берилган.
“Илон Маск Х Corp компаниясини қаттиқ назорат қилган ва баъзан ўз ходимларига маълумотларнинг махфийлиги ва хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган буйруқлар берган”, — деди АҚШ Адлия вазирлиги.
Шунингдек, Федерал Савдо Комиссияси компанияда текширув ўтказди ва хаотик муҳит борлигини аниқлади, бу Маск ва бошқа раҳбарлар Х Corp талабларига мувофиқлигини таъминлаганми деган жиддий саволлар туғдиради.