Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ 892 нафар тинч аҳолини ўлдирганлигини тан олди

A A A
АҚШ 892 нафар тинч аҳолини ўлдирганлигини тан олди

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурия ва Ироқда 2014 йилдан эътиборан амалга оширилган операцияларда камида 892 нафар айбсиз инсон нобуд бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда TRT хабар тарқатди.

Коалиция томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, коалиция кучлари 2014 йилнинг август ойидан 2018 йилнинг апрель ойигача жами 29358 марта ҳужум уюштирган.

“Ҳамкорликда ўтказилган текширувга кўра, ҳарбий операциялар бошланган кундан буён коалициянинг ҳужумлари оқибатида камида 892 нафар тинч аҳоли янглишлмовчиик билан ўлдирилган”, - дейилади ҳисоботда.

Баъзи манбаларнинг таъкидлашича, коалиция ҳужумларида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони аслида бундан ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

manba: azon.uz

Киритилди: 10:57 02.06.2018. Ўқилди: 1455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда