Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

“Apple” Хитойда онлайн-дўкон очди

A A A
“Apple” Хитойда онлайн-дўкон очди

“Apple” бу ҳафта Вьетнамда онлайн-дўкон очди ва “iPhone” ишлаб чиқарувчиси учун ривожланаётган бозорларнинг аҳамияти ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда “CNN” хабар берди.

Аввалроқ Ҳиндистонда биринчи хусусий дўкон очилиши юқори даражада ташкил этилган эди. Навбатдаги воқеа эса тез ривожланаётган Жануби-шарқий Осиёдаги истеъмолчилар “Apple”нинг ҳар қандай маҳсулотини энди тўғридан-тўғри сотиб олишлари мумкинлигини англатади. Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия каби мамлакатлар бозори “Apple” учун муҳим аҳамият касб этади, чунки ривожланган бозорлар, жумладан, Хитойда савдо ўсиши секинлашуви компанияни анъанавий равишда фаол бўлмаган ҳудудларга эътибор қаратишга ундамоқда.

Хитой ўнлаб йиллар давомида ишлаб чиқариш, истеъмол нуқтаи назаридан, “Apple” фавқулодда кучайишида асосий ўрин эгаллаган. Ушбу мамлакат компания операциялари учун калит бўлиб қолса-да, технология гиганти энди ўз мавқеини ҳимоя қилишга мажбур.

“Apple” бош директори Тим Кук ушбу ойдаги даромад, шунингдек, бозорлардаги чораклик натижадан мамнун эканлигини қайд этди. Компаниянинг молиявий кўрсаткичи, ривожланаётган мамлакатлардаги истиқболига ишонч билдирди.

Киритилди: 14:01 22.05.2023. Ўқилди: 874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!